Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.12.2019



14:45:38 (GMT +5), Дш, 16 дек 2019

ННТни e-ngo.uz портали орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин

Аҳамият беринг

ННТни e-ngo.uz портали орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин

2019 йил 28 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бир қатор хизматларни электрон тарзда амалга ошириш имкониятини таъминловчи e-ngo.uz порталидан фойдаланиш тартиби ва унинг имкониятлари масаласида тақдимот ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2019 йил 28 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бир қатор хизматларни электрон тарзда амалга ошириш имкониятини таъминловчи e-ngo.uz порталидан фойдаланиш тартиби ва унинг имкониятлари масаласида тақдимот ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ННТлар фаолияти билан боғлиқ бир қатор хизматларни электрон тарзда амалга ошириш имкониятини таъминловчи e-ngo.uz портали (тест режимида) ишга туширилганлиги қайд қилинди.

Қайд этиб ўтилдики, мазкур электрон тизим бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикасида жорий қилинган давлат хизматларини кўрсатишнинг электрон тизимларидан битта тизимда бир неча давлат хизматлари ва функцияларни амалга ошириш имконияти босқичма-босқич эмас, балки бир вақтнинг ўзида жорий қилинаётганлиги билан ажралиб туради.

Ушбу портал орқали электрон тарзда:

- ННТ ва уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш;

- ННТнинг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш;

- ННТнинг ўз фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботлар тақдим қилиш;

- ННТ томонидан хорижий манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш;

- ННТнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш мумкинлиги маълум қилинди.

Тизимга кириш идентификациялашнинг ягона тизими “OneID” ёки Электрон рақамли имзо орқали амалга оширилади.

Адлия вазирлиги томонидан Семинар-тренингда барча ННТларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил қилинган мазкур портал имкониятларидан самарали фойдаланишни таклиф қилинди.

Шу билан бирга, тақдимотда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ҳамда фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига ва мазкур қарор бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг таклифларига кўра Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ННТлар вакилларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил қилинганлиги маълум қилиниб, мазкур эксперт гуруҳи вакиллари томонидан Кодекс лойиҳаси бўйича ўз таклифларини Адлия вазирлигига тақдим қилишлари мумкинлиги эслатилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олдилар.