Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.12.2019



15:43:58 (GMT +5), Дш, 16 дек 2019

Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси Беларусь адлия органлари фаолияти билан танишди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси Беларусь адлия органлари фаолияти билан танишди

Аввал хабар қилинганидек, адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси амалий ташриф билан Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб турибди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Аввал хабар қилинганидек, адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси амалий ташриф билан Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида жорий йилнинг 26 ноябрь куни мамлакатимиз делегацияси Беларусь нотариал палатасининг Кўп функцияли маркази, Минск вилояти нотариал палатаси, Минск вилояти Адлия бош бошқармаси ва Фрунзе тумани “ягона дарча” хизматига ташриф буюрди.

Беларусь нотариал палатасининг Кўп функцияли марказида палата раисининг ўринбосари Т. Делендик мамлакат нотариати соҳасида амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар, палата ва унинг ҳудудий органларининг нотариуслар фаолиятини мониторинг қилиш ва ташкил қилишдаги роли ҳақида маълумот берди. Шунингдек, делегация Беларусь нотариал палатасининг Кўп функцияли маркази ва Минск вилояти нотариал палатаси тасарруфидаги нотариал архивлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Минск вилояти Адлия бош бошқармасида Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси ҳудудий адлия органлари фаолияти, уларнинг жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро алоқа механизмлари билан танишди.

Минскнинг Фрунзе туманидаги “ягона дарча” хизматига ташриф чоғида вазирлик вакиллари иш жараёни, шунингдек мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатларини кўздан кечирди. Ташриф чоғида Ўзбекистон томони мамлакатимизнинг давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш соҳасидаги муваффақиятли тажрибаси билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгашининг 14-йиғилишида иштирок этади.