Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.12.2019



15:35:57 (GMT +5), Дш, 16 дек 2019

Тадбиркорлар ҳуқуқлари Адлия ҳимоясида

Аҳамият беринг

Тадбиркорлар ҳуқуқлари Адлия ҳимоясида

Тадбиркорлар ҳуқуқлари Адлия ҳимоясида


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқлар бўлими

Тадбиркорлар ҳуқуқлари Адлия ҳимоясида

Сирдарёда адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашув ўтказилмоқда.

Сайёр қабулда Гулистон шаҳри ( Гулистон, Янгиер, Ширин шаҳарлари, Боёвут, Ховос) ҳамда Сирдарё (Сирдарё, Сайхунобод, Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод) туманида ташкил этилган сайёр қабулларда 600 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этди.

Ушбу тадбирлар “Адлия тадкбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, давлатмиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросига қаратилди. Шу билан бирга, тадбиркорларнинг муаммолари жойида ўрганилиб, ҳал этилишига кўмаклашишга эътибор берилди. 

Бўлиб ўтган учрашувларда бизнес вакиларидан 150 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти ер ҳамда имтиёзли кредит ажратиш, бузилган бино ва иншоотлари учун компенсация маблағларини ундириш масаласида бўлди. Уларнинг 70 фоизи тегишли ташкилотлар билан бирга жойида кўриб чиқилди ва ҳал этилди. Ҳал этилиши муддати белгиланган мурожаатлар назоратга олинди. Иштирокчиларнинг 5 фоизига ҳуқуқий

тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулда ўз оилавий корхонасига эга бўлган тадбиркор Ҳафиза Раҳимова ҳам иштирок этди. 

Унинг сўзларига қулоқ тутамиз:

Мен Гулистон тумани Ишонч МФЙда қолипли нон ишлаб чиқариш оилавий корхонасини очган эдим. Электртармоқлари корхонаси томонидан тез-тез огоҳлантиришсиз ўчиришлар туфайли зарарга кириб кетди. Бу биринчи масала, иккинчи масала ҳамиша ўз вақтида солиқ тўлаганимга қарамасдан, туман давлат солиқ идораси томонидан доим банкдаги ҳисоб рақамимни музлатиб қўйишади. Нега бундай бўлди, тушунтиринглар десам, кўпол гапиради, тушунтирмайди, - дея арз қилди Ҳафиза Раҳимова. - Рости, кейинги вақтда оилавий корхонамни ёпиб ташлдасаммикан, дея ўйлаб қолдим. 

Бўлиб ўтаётган учрашув давомида Ҳафиза Раҳимованинг биринчи муаммоси вилоят, туман электртармоқлари билан муҳокама қилинди. Огоҳлантиришсиз корхонани электртармоғидан узиб қўйишгани учун судга ариза билан мурожаат қилишини, бунда айбдор томонидан келтирилган зарарни ундириш мумкинлиги тушунтирилди.

Ҳафиза опанинг иккинчи муаммоси вилоят ҳамда туман давлат солиқ идоралари раҳбарлари билан муҳокама қилиниб, агарда тадбиркорнинг қарзи бўлса, тушунтириш, қаерда хатога йўл қўяётганлигини кўрсатиш, қарзи мавжуд бўлмасаю арзимаган сабаб билан юқоридаги ҳолат такрорланаётган бўлса, тадбиркорнинг фаолиятига тўсиқ қўйиш ҳисобланиб, солиқ идораси ходимига нисбатан жазо чораларини қўллаш лозимлиги тушунтирилди.
 

Ушбу тадбирда сайхунободлик тадбиркор Дилфуза Ортиқова ҳам қатнашиб, уни қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, хусусий клиникасига тиббиёт ускуналари олиб кириш учун банкдан 130 минг доллар 9 фоизли кредит сўраган. Банк тарафидан асоссиз рад этилганидан норози бўлиб мурожаат килди. Ҳиндистондан инвестиция олиб кириш учун меморандум имзоланган, инвестор томонидан шартнома шартлари бажарилгану, аммо банк панд бермоқда, дейди сайёр қабулда. Бу борада ишчи гуруҳи мавжуд ҳолатни ўрганиб, тегишли ташкилотларга уни ҳал этиш юзасиндан кўрсатмалар беришди.

Ховос туманидан келган ёш тадбиркор Жасурбек Байзоқов ўз маблағлари ҳисобидан замонавий минифутбол майдончаси қурган, аммо охиригача битказиш ва жиҳозлаш учун имтиёзли кредит зарур. Имтиёзли кредит олиш масаласида муаммога дуч келган. У ўз лойиҳасини "Обод қишлоқ" Давлат дастурига киритишларини истайди.

Шу билан бирга Жасурбек ундан ноҳақ, бошқа ҳудудларга қараганда 2,5 баробар кўп солиққа тортишаётганларидан норози.

Ушбу муаммо шу ерда ўрганилиб, вилоят давлат солиқ бошқармасига ҳал этишга қаратилган вазифалар белгиланди.

- Имтиёзли кредит бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Юлдашев ёрдам берадиган бўлди, ҳокимият томонидан гаров кафолатланадиган бўлди, - дея хурсанд   Жасурбек Байзоқов.

Бу каби ижобий ҳал этилган масалаларни кўплаб келтириш мумкин. Таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган тадбирлар шунчаки ҳисобот учун эмас, тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.