Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.12.2019



15:04:20 (GMT +5), Дш, 16 дек 2019

Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари қай даражада кафолатланган?

Аҳамият беринг

Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари қай даражада кафолатланган?

Шу каби саволларга жорий йилнинг 19 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан “БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда аниқлик киритилди. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Шу каби саволларга жорий йилнинг 19 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан “БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда аниқлик киритилди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ушбу анжуман БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси (20.11.1989 йил) қабул қилинганлигининг 30 йиллиги арафасида бежизга ўтказилмаяпти.

Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларини амалга оширишда, шунингдек бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрнини ёритиш, шунингдек бу соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда муҳокама этиш, уларни ҳал этишда хорижий давлатларнинг тажрибасини инобатга олган ҳолда ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Тадбирда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенцияси қоидаларининг миллий қонунчиликда имплементация қилиниши, болаларга нисбатан жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритишда халқаро стандартлар, Ўзбекистон ички ишлар органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, одил судлов тизимида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон ҳам дунёнинг 190 та мамлакатлари каби ушбу Конвенцияни (1992 йил декабр) ратификация қилган ва тегишли факультатив Протоколларига қўшилган. Юртимиз доимий аҳолисининг сал кам 20% (6,1 млн.)ни болалар ташкил қилади. 2019 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича васийлик ва ҳомийлик органлари назоратида турган етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 57.600 ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг 6 ойи давомида қўшимча 9.286 нафар ушбу тоифадаги болалар аниқланган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, болаларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш йўналишида, бугунги кунда 2750 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан бир қатор жамоат фондлари фаолият юритиб келинмоқда. Спорт (1412), ёшлар (843) ва маданият (496) соҳаларида.

Тадбир якунида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларини амалга оширишни янада самарали йўлга қўйиш бўйича таклифлар умумлаштирилиб, тегишли ташкилотларга киритишга келишиб олинди.