Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.12.2019



16:55:19 (GMT +5), Сш, 10 дек 2019

Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Аҳамият беринг

Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазир ўринбосари А. Ташкуловнинг “Auerbach Grayson & Company” компанияси ҳаммуассиси, бош ижрочи директори Дэвид Грейсон билан учрашуви бўлиб ўтди. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазир ўринбосари А. Ташкуловнинг “Auerbach Grayson & Company” компанияси ҳаммуассиси, бош ижрочи директори Дэвид Грейсон билан учрашуви бўлиб ўтди. 

            Маълумот учун: Auerbach Grayson & Company” компанияси 1993 йилда америкалик инвесторларнинг 123 мамлакат капитал бозорига чиқишини таъминловчи воситачи ва брокерлик компанияси сифатида ташкил этилган. Компаниянинг бош қароргоҳи Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрида жойлашган.

Томонлар “Auerbach Grayson & Company” ва “Franklin Templeton Investments” компаниялари иш тажрибасидан фойдаланган ҳолда хусусийлаштириш жараёнларига кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

            А.Ташкулов меҳмонларни Ўзбекистонда капитал бозори ва инвестиция муҳитини ривожлантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

            Д.Грейсон сўнгги пайтларда фонд бозори ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш борасида кузатилган ижобий ўзгаришларнинг муҳимлигини қайд этиб ўтди.
            Бундан ташқари у капитал бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, жумладан, хорижий инвесторлар ва хусусий сектор учун ривожланаётган ва ривожланган компанияларни бирлаштирувчи алоҳида фонд шакллантириш борасидаги Руминия тажрибаси билан ўртоқлашди. Д. Грейсон Ўзбекистонда Руминия ва бошқа ривожланган давлатлар тажрибаси бўйича инвестиция компаниясини ташкил этишга қизиқиш билдирди.

            Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш ва хорижий инвесторлар ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

            Эслатиб ўтамиз, Д. Грейсон Ўзбекистонга жорий йилнинг 15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган “Капитал бозорининг Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли” мавзусидаги халқаро конференциясида иштирок этиш учун ташриф буюрган.