Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.12.2019



16:17:54 (GMT +5), Сш, 10 дек 2019

Марказий сайлов комиссиясида Адлия вазирининг ахбороти эшитилди

Аҳамият беринг

Марказий сайлов комиссиясида Адлия вазирининг ахбороти эшитилди

Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетовнинг “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетовнинг “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Маълумки, Марказий сайлов комиссияси қарори билан жорий йилнинг 20 октябрь – 20 ноябрь кунлари сайлов тарғиботи ойлиги деб эълон қилинди.

Шундан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги томонидан сайлов қонунчилигини тушунтириш бўйича Марказий сайлов комиссияси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар дастури тасдиқланганлиги ҳамда ушбу дастур асосида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Вазирлик томонидан 450 дан ортиқ адлия ходимлари сайлов қонунчилигини тарғиб этиш ва аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ишларига сафарбар этилган.

Улар махсус ўқитилиб, сайлов тарғиботига тайёрланди, ҳар бири ўз олдига аниқ вазифаларни қўйган ҳолда бу жараёнда иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, Биз давлат идоралари ва ташкилотларида ходимларга сайлов қонунчилиги бўйича маҳорат дарслари ташкил қилинди.

Аҳоли орасида сайлов қонунчилиги тарғиботи “республика – вилоят – туман – маҳалла – хонадон” принципи асосида ташкил этиб, 6 000 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилган тадбирларнинг 1 166 таси меҳнат жамоаларида, 2 210 таси маҳаллаларда, 680 таси таълим муассасалари ҳамда 726 таси бошқа манзилларда ташкил этилди.

Шунингдек, 164 маротаба телевидениеда, 187 маротаба радиода, 930 маротаба газета, журнал, сайт ва ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилинди.

Сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларни аҳолига тугунтириш мақсадади жамоат жойларида туман адлия бўлимлари томонидан “Сайлов ҳуқуқшуноси” бурчаклари ташкил этилмоқда. Шунингдек, “Сайлов ҳуқуқшуноси” номли ўнлаб флешмоб акциялари ўтказилди.

Марказий сайлов комиссияси билан биргаликда ОАВ ва журналистлар учун “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” мавзусида матбуот анжуманлари ўтказилди. Бу анжуманлар нафақат пойтахтда, балки барча ҳудудларда ташкил қилинди.

Шу билан бирга, адлия органлари томонидан аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги бўйича блиц-сўровлар ўтказилди. Унда фуқаролар ўзларининг тушунчаларидан келиб чиқиб, содда ва тушунарли жавоб берадилар. Бу эса ўз навбатида сайлов тарғиботининг халқчиллигини таъминлаб, одамларга ўзлари тушунадиган тилда етказишга хизмат қилди.

Бундан ташқари, “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали ва ижтимоий тармоқларда махсус #Сайлов_2019 ҳэштеги билан сайловга оид ўнлаб маълумотлар ва инфографикалар эълон қилинди.

Адлия вазири ўз нутқида, сайловларнинг тартибли ва қонун талабларига биноан ўтишини таъминлаш борасида қўйилган қатор вазифалар ҳақида ҳам тўхталди.

Хусусан, фуқароларга сайлов ҳуқуқларини тушунтиришда туман адлия бўлимлари ҳар бир маҳалла, хонадонга кириб бориб, манзилли тарғиботни амалга оширишади.

Шу билан бирга, вазирилкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали орқали “Сайлов алифбоси” рукни ташкил этилиб, сайловга оид тушунчалар изоҳини содда, лўнда ва тушунарли тарзда ҳар куни бериб борилади.

Сайлов қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри қўлланилиши мониторинг қилишда Марказий сайлов комиссиясига ёрдам бериш.

Асосий мақсад олдимизда турган сайловлар ҳар томонлама янги, шаффоф ва ҳаққоний ўтиб, сайлов қонунчилигига қатъий риоя этилишини таъминлашдир, деди Адлия вазири Русланбек Давлетов.