Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.12.2019



15:58:44 (GMT +5), Дш, 16 дек 2019

Наманган вилоятида яна 2та ДХМ фойдаланишга топширилди

Аҳамият беринг

Наманган вилоятида яна 2та ДХМ фойдаланишга топширилди

12 ноябрь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон ва Учқўрғон туман аҳолиси учун ажойиб кун бўлди. Ушбу туманларда фуқароларнинг оғирини енгил қилувчи 2та ДХМ фойдаланишга топширилди. Тадбирда Адлия вазири Русланбек Давлетов ва Наманган вилояти ҳокими, шунингдек, кенг жамоатчилик иштирок этди.


12 ноябрь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон ва Учқўрғон туман аҳолиси учун ажойиб кун бўлди. Ушбу туманларда фуқароларнинг оғирини енгил қилувчи 2та ДХМ фойдаланишга топширилди. Тадбирда Адлия вазири Русланбек Давлетов ва Наманган вилояти ҳокими, шунингдек, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Янгиқўрғон туманида 200 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш учун барча қулайликларга эга замонавий бино жуда ҳам зарур эди. 

Чунки, туманда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқароларнинг вақтини тежаш, уларни идорама-идора юришларига барҳам бериш, энг асосийси тез ва сифатли хизмат кўрсатиш учун бундай иншоот айни муддао эди. 

Қисқа вақт ичида қад кўтарган уч қаватли бинода аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча қулайликлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхонаси”, Бош вазир қабулхонаси Инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ҳозирланган. 

Шунингдек, кутиш зали, болалар майдончаси, кафе, кутубхона хамда текин “Wi-Fi” зонаси ташриф буюрувчилар хизматига шай. Шуни алоҳида қайд этиш даркор, мазкур марказ Наманган вилоятида фойдаланишга топширилган 6 марказ ҳисобланади. Шунингдек, Учқўрғон туман ДХМ хам айни кунларда топширилиши кўзда тутилган.***

Учқўрғон туман аҳолисининг машғулот турлари кўп. Бир қарасанг, тадбиркорлик билан шуғулланаётган бўлади, яна бир қарасанг деҳқончилик қилаётган бўлади. Демак, шижоатли, танти, меҳмондўст инсонлари билан юртимизда ўз ўрнига эга бўлган Учқўрғонда ҳам янги қурилишлар даври аллақачон келган эди.

“Обод марказ” дастури доирасида қад ростлаган биноларни кўриб, кўзинг қувнайди. Кексалар бундай дориламон кунларга шукрона келтираётган бўлсалар, эртамиз эгалари бўлган замондошларимиз кўп қаватли биноларни кўриб мамнунликларини яширмаяптилар. Хусусан, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиб, элнинг дуосини олаётган туман ДХМ ходимларининг ҳам қувончи ичига сиғмайди.

Аввал пана-пастқам, тор хонларда аҳолига 80 турдан ортиқ хизмат кўрсатиб келган бўлсалар, эндиликда эса бундай хизматлар сони 100тадан ошди. Шу билан бирга, кенг ва ёруғ хонлар, барча қулайликларни ўз ичига олган замонавий бино туман аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш учун шайба ҳолатга келтирилди.

Қуриб фойдаланишга топширилган барча марказлар каби Учқўрғон ДХМ биносида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхонаси”, Бош вазир қабулхонаси Инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ҳозирланган. Шунингдек, кутиш зали, болалар майдончаси, кафе, кутубхона хамда текин “Wi-Fi” зонаси ўрин олган. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозим йил якунигача Чуст, Уйчи туманларини ҳам қурилиши ўз ниҳоясига етказилади.