Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.12.2019



15:25:59 (GMT +5), Дш, 16 дек 2019

Адвокатура соҳасидаги ҳужжатлар ижроси муҳокама қилинди

Аҳамият беринг

Адвокатура соҳасидаги ҳужжатлар ижроси муҳокама қилинди

12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-табдирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича матбуот анжумани ўтказилади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ташкил этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-табдирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича матбуот анжумани ўтказилади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ташкил этилди.

Унда Фармон талабларидан келиб чиқиб адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш бўйича ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Фармонда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтган давр мобайнида 1 та қонун, 1 та ҳукумат қарори, 5 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Фармонга асосан, адвокатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш (pro bono) амалиёти жорий этилди.

Адвокатлик лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш суд томонидан амалга оширилиши белгиланди. Натижада адвокатларнинг лицензиясини тугатиш жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 бараварга (13 нафар) камайди.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 1 та адвокат 8 250 нафар фуқарога тўғри келади. Бу кўрсаткич АҚШда 256 нафар, Италияда 260 нафар, Германияда 500 нафар, Озарбайжонда 667 нафар, Голландияда 900 нафар, Францияда 1 403 нафар, Қозоғистонда 4 000 нафар фуқарога тўғри келади.

Адвокатлик лицензиясини бериш ва адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди. Хусусан, лицензия олиш учун талабгор фақат паспорт ва ариза тақдим этиши белгиланди, тўлов миқдори икки бараварга камайтирилди ҳамда электрон мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Адвокат мақомини олиш учун малака имтиҳонларини Интернет тармоғи орқали онлайн трансляция қилиш амалиёти йўлга қўйилди, ушбу имтиҳонни такроран топшириш муддати 1 йилдан 6 ойга қисқартирилди. Натижада малака имтиҳони топширган талабгорлар сони 374 нафарга ёки 3,3 бараварга, ўтказилган малака имтиҳонлари икки бараварга (105 та) кўпайди.

Тадбиркорлик субъектлари учун юридик маслаҳат хизматларини амалга оширувчи 40 дан ортиқ юридик фирмалар ташкил этилди. Жумладан, “WHITE AND CASE” (АҚШ), “DELOITTE ADVISORY” (Россия), “DUAN DUAN” ва “Yingke Law Firm” (Хитой) каби дунёнинг йирик юридик компаниялари Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўйди.

Адвокатлар томонидан хорижий давлатлар органларига тўғридан-тўғри ҳамда ваколатли органлар орқали сўровлар юбориш тартиби йўлга қўйилди.

Тадбирда адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолати бўйича ҳам маълумот берилди.

Суд процессига тайёргарлик кўриш учун республика бўйича мавжуд суд биноларида адвокатлар учун алоҳида хона ажратилди.

Адвокатларнинг суд биносида компьютер, мобил ва бошқа алоқа воситаларидан ҳеч бир монеликсиз фойдаланиши йўлга қўйилди.

Тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги муассасаларда адвокатлар ва ҳимоя остидаги шахслар учрашуви учун аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган хоналар қайта жиҳозланиб, уларда визуал кўриб туриш имконияти яратилди.

Шунингдек, Адвокатлар палатасининг ролини ошириш борасида қилинган ишлар хусусида ҳам тўхталинди.

Адвокатлар палатаси ҳузурида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда адвокатлардан иборат таркибда Адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашувчи комиссия ўз фаолиятини бошлади.

Шунингдек, Палата таркибида Адвокатларни ҳимоя қилиш депараменти ташкил этилди, холисликни таъминлаш мақсадида Палата ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг адвокатларга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш амалиёти бекор қилинди.

Палата фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳисоботларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, муаммоларни ҳар ойда адвокатлик тузилмалари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

Ҳудудларга чиққан ҳолда 809 нафар адвокатнинг малакаси оширилди, “Йилнинг энг яхши адвокати” ва “Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси” танловлари ўтказилди.

Палата томонидан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Озарбайжон, Туркия, Россия Федерацияси, Белоруссия, Хитой адвокатлик ҳамжамиятлари ҳамда Адвокатлар халқаро иттифоқи билан меморандумлар имзоланди.

Ўзбекистонда авдокатурани Марказий Осиёдаги етакчи ўринга олиб чиқиш ҳамда соҳага ёш ҳуқуқшунос кадрларни кенг жалб этиш мақсадида жорий йилнинг 25 октябрь куни “Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Палата томонидан OSCE, USAID, UNDP, GIZ, TIKA ва бошқа халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик ўрнатилди.

Сўзга чиқувчиларнинг таъкидлашича, адвокатура соҳасини янада ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.

Тадбирда журналистлар томонидан адвокатлар фаолияти, уларнинг мақоми, соҳадаги мавжуд муаммолар ҳам муҳокама килинди.Уларни қизиқтирган саволларга экспертлар жавоб беришди.