Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.12.2019



16:13:06 (GMT +5), Дш, 16 дек 2019

#Адлия_лойиҳа

Аҳамият беринг

#Адлия_лойиҳа

2020 йил 1 июлидан низони медиация орқали ҳал этган тарафларга имтиёзлар берилади


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2020 йил 1 июлидан низони медиация орқали ҳал этган тарафларга имтиёзлар берилади

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Низоларни судгача ҳал этишнинг самарали механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси жойлаштирилди (https://regulation.gov.uz/uz/document/10066).

Лойиҳа билан айрим давлат бошқаруви органлари ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида низоларни судгача ҳал қилиш апелляция кенгашларини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари, Ўзбекистон ҳакамлик судьялари палатасини ташкил этиш ва фаолият йўналишлари, ҳакамлик судлари фаолияти ва медиация институтини оммалаштириш назарда тутилган.

Хусусан, лойиҳага кўра 2020 йил 1 июлидан низони медиация орқали ҳал этиш чораларини кўрган тарафларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

судларда иш юритиш жараёнида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, тўланган давлат божи:

биринчи инстанция судида 100 фоиз миқдорда;

апелляция инстанцияси судида 75 фоиз миқдорда;

кассация инстанцияси судида 50 фоиз миқдорда тегишли тарафга қайтарилади.

Шунингдек, лойиҳа билан 2020 йил 1 апрелдан ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли судга мурожаат қилинганда белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши тартибини ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида давлат органлари тизимида низоларни судгача ҳал этиш механизми жорий этилади, ҳакамлик судлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона тузилманинг ташкил этилиши мамлакатда ушбу институтларнинг оммалашишига ҳамда соҳада қонунийлик таъминлашга имкон беради.

Ҳакамлик судлари ва медиаторларнинг фаолият кўрсатиш доираси ҳамда ваколатларининг кенгайтирилиши жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, шунингдек судлардаги иш ҳажмини камайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.