Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 11.12.2019



03:13:36 (GMT +5), Пш, 12 дек 2019

#Тайинлов

Аҳамият беринг

#Тайинлов

Адлия вазирлиги ходими Президент администрациясида масъул лавозимга тайинланди


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги ходими Президент администрациясида масъул лавозимга тайинланди

 

Махмудов Зикирилла Аббосович Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси дин ишлари бўйича шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.

З. Махмудов 1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2006 йилда Тошкент ислом университетини, 2010 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

З. Махмудов ўз меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Махмудов Зикирилла Аббосовични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди.