Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.12.2019



14:55:07 (GMT +5), Сш, 10 дек 2019

Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини электрон тарзда ўзаро келиш: афзалликлар ва имкониятлар

Аҳамият беринг

Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини электрон тарзда ўзаро келиш: афзалликлар ва имкониятлар

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимидан фойдаланишга ўргатиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул ходимлари учун навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик биалн алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимидан фойдаланишга ўргатиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул ходимлари учун навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ягона электрон тизим синов тариқасида 2019 йил 1 январдан бошлаб ишга туширилган бўлиб, 1 июлдан бошлаб деярли барча ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фақат электрон шаклда келишилмоқда (виза қўйилган).

Ушбу тизим, тадбир иштирокчилари таъкидлаганларидек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш жараёнини сезиларли даражада оптималлаштириш, яъни соддалаштириш, ва расмиятчиликнинг олдини олишга имкон берди. Натижада, норма ижодкорлигининг ушбу жараёни қулай, тез ва сифатли амалга оширилмоқда. Барча жараёнларнинг автоматлаштирилиши ва Ягона электрон тизимидан Интернет орқали фойдаланиш имконияти мавжудлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тасдиқлаш белгиланган муддатларда амалга оширилиши, қонун ижодкорлиги соҳасида бюрократия ва ортиқча қоғозбозлик каби ҳолатларни олдини олишга ҳизмат қилмоқда.

Бугунги кунда тизимга 200 дан ортиқ барча вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлар уланган.

Тизимнинг афзалликларини инобатга олган ҳолда, унга мамлакатнинг йирик компания, банк, уюшма ва концернлари ("Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзавтосаноат", Ипотека банк, Алоқабанк, Асака банк, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, "Ўзчармсаноат" ва бошқалар) ҳам қўшилди.

Жорий йилда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш учун масъул этиб белгиланган Адлия вазирлигига топширилди.

Тизим ишга туширилгандан буён Адлия вазирлиги Ягона электрон тизим оқрали 700 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, маъқуллади.

Адлия вазирлиги масъул ходимлари сўзларига кўра, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини ишлаб чиқиш жараёни ҳали якунланмаган. Жумладан, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, уни доимий равишда модернизация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада дунёда фақатгина бир неча мамлакатларда, хусусан, Сингапур, Корея, Япония, Россия, Қозоғистонда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида қонун ижодкорлиги фаолиятини электрон шаклда амалга оширишга имкон берадиган тизимлар мавжудлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Ҳозирги вақтда Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари UZINFOCOM билан биргаликда Ягона электрон тизим янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ишларни амалга оширишмоқда.