Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 05.06.2020



13:26:28 (GMT +5), Шб, 6 июн 2020

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири АҚШ элчиси билан учрашди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири АҚШ элчиси билан учрашди

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Розенблюм билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Розенблюм билан учрашди. Икки томонлама ҳамкорлик масалаларига бағишланган мазкур учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорлик дастурлари, жумладан, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) дастури доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама килинди. Меҳмон томон мазкур Дастур доирасида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан ташкил этилган “Мадад” институти орқали аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга доир ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Учрашув конструктив руҳда ўтди. Бу Д.Розенблюм ушбу лавозимга тайинлангандан бери ўтказилган иккинчи учрашув ҳисобланади.