Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.12.2019



12:32:44 (GMT +5), Шб, 14 дек 2019

Афғонистон ва Ўзбекистон фуқаролари мазкур давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар

Аҳамият беринг

Афғонистон ва Ўзбекистон фуқаролари мазкур давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар

Ўзбекистон ва Афғонистон халқларини азал-азалдан муштарак маънавий қадриятлар, ўзаро ўхшаш тиллар ва умумий муқаддас дин бирлаштириб туради, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг илдизлари қадим ўтмишга бориб тақалади.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик биалн алоқалар бўлими

Ўзбекистон ва Афғонистон халқларини азал-азалдан муштарак маънавий қадриятлар, ўзаро ўхшаш тиллар ва умумий муқаддас дин бирлаштириб туради, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг илдизлари қадим ўтмишга бориб тақалади. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган Афғонистон ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ташаббуслар натижаси ўлароқ, бугунги кунда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги сиёсий, ҳуқуқий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳадаги алоқалар кун сайин ривожланмоқда.

Хусусан, иккала давлат ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар бугунги кунга келиб янги бир поғонага кўтарилди. Бунга куни кеча, яъни 2019 йил 7 августда “Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида”ги Шартноманинг кучга кирганлигини яққол мисол келтириш мумкин. Макзур Шартнома Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у икки давлат томонидан 2017 йил 5 декабрда (хижрий 1396 йил 14 сентябрь) имзоланган.

Мазкур шартноманинг кучга кириши натижасида, эндиликда икки давлат фуқаролари, шунингдек, уларнинг ҳудудида яшовчи ўзга шахслар ўзларининг шахсий, мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Афғонистон ва Ўзбекистон давлатларининг фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ваколатга эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бир давлат фуқароси иккинчи бир давлат фуқароси каби бир хил шартларда суд процессларида иштирок этиш, даъво кўзғатиш, илтимоснома бериш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

Ҳозирги кунда, Адлия вазирлиги томонидан фуқароларга худди шу йўналишда Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги мамлакатлари доирасида “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенция (22.01.1992 й. Минск ш.), шунингдек бошқа хорижий мамлакатлар (Туркия, Хитой, Корея, Латвия, Литва, Чехия, Болгария, Грузия ва бошқалар) билан эса ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги иккитомонлама шартномалар доирасида кенг тармоқли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Эндиликда, бу давлатларнинг сони яна биттага кўпайди. Ушбу рўйхатга Афғонистон Ислом Республикаси қўшилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилиги Афғонистон Ислом Республикасининг адлия муассасалари билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик қилишдан ташқари юридик кадрлар тайёрлаш бўйича ҳам салмоқли ишларни амалага оширмоқда. Хусусан, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилиги қошидаги Тошкент давлат юридик университетига бир нечта Афғонистон фуқаролари мустақил изланувчи сифатида ҳужжат топширишган.

Юқоридагилар кўшни Афғонистон билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар турли хил соҳаларда, шу жумладан ҳуқуқий соҳада ҳам ривожланаётганлигини ва бу каби саъй-ҳаракатлар давлат раҳбарининг Афғонистон бўйича олиб бораётган сиёсатининг самарали натижаси эканлигини яна бир бор исботлайди.