Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 11.12.2019



03:56:50 (GMT +5), Пш, 12 дек 2019

Мактаб директорлари болаларни мактабларга қўшимча квота асосида қабул қилишади

Аҳамият беринг

Мактаб директорлари болаларни мактабларга қўшимча квота асосида қабул қилишади

Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Матубуот анжумани давомида соҳа мутахассислари томонидан мазкур қарорга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар берилди. Унга кўра, мактабларга қўшимча квота бўйича қабул мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб, тегишли микроҳудуд бўйича асосий квотага тушмаган болалар учун амалга оширилиши белгиланди.

Эндиликда, болаларни мактабларга қўшимча квота асосида қабул қилиш мактаб директорлари томонидан амалга оширилади. Илгари бу жараён Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилар эди. Шунингдек, мактабларга болаларни қўшимча квота бўйича қабул қилишда ундириладиган тўлов бекор қилинди. Илгари қўшимча квота бўйича мактабларга қабул қилиш учун бир болага нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундирилиши назарда тутилган эди.

Матбуот анжуманида журналистлар мазкур қарор билан нега илгари тўлов ундириш белгиланган? Тўлов ундирилиши қонун ҳужжатларимизнинг нормаларига зид эмасми? Давлат хизматлари марказлари томонидан қўшимча квота асосида қабул қилиш нега ўзгартирилди? – каби саволлар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилишди.

Таъкидланишича, микроҳудуд бўйича болаларнинг кўплари мазкур микроҳудудда яшаб туриб, ушбу микроҳудудга тегишли мактабларда ўқий олишмас эди. Шунингдек, илгари қабул қилинган қарорда ҳам бепул таълим олиш ҳуқуқига умуман тўсиқлар мавжуд эмас эди. Асосий квота бепул бўлиб, фуқаролар ўз фарзандларини бемалол микроҳудуддаги мактабга жойлаштиришлари мумкин эди. Фақат қўшимча квотага тўлов миқдори белгиланган эди. Қўшимча квотага жойлаштириш эса ихтиёрий эди. Бунда кўпроқ коррупция ҳолатларини бартараф этиш назарда тутилган. Давлат хизматлари марказлари томонидан қўшимча квота асосида қабул қилинмаслигига сабаб, мактаблар ўзларининг заруриятидан келиб чиқиб қўшимча квоталарни белгилайди ва мактаб директорлари томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, ҳафта мобайнида қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириш мақсадида брифинг ҳам ташкил этилди.