Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.12.2019



13:59:03 (GMT +5), Шб, 14 дек 2019

#Адлия_хабари

Аҳамият беринг

#Адлия_хабари

Ҳурматли абитуриентлар!


Ҳурматли абитуриентлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари юридик коллежлар қабул комиссиялари томонидан 2019 йилнинг 1 июнидан 20 июнигача (шу куни ҳам) қабул қилинди.

Ҳужжат топшира олмаган кўплаб абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарини мурожаатлари бўйича Ҳукумат томонидан юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддатини жорий йилнинг 17 августигача давом эттиришга розилик берилди.

Шунга кўра, юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни яна бошланганлигини маълум қиламиз.

Мамлакатимизнинг энг нуфузли коллежларидан бири ҳисобланган юридик коллеж ўқувчисига айланиш имкониятингизни қўлдан бой берманг.

Юридик коллежларга ҳужжат топширишга марҳамат!