Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.12.2019



13:33:59 (GMT +5), Шб, 14 дек 2019

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг таркибий тузулмаси нега қайтадан кўриб чиқилди?

Аҳамият беринг

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг таркибий тузулмаси нега қайтадан кўриб чиқилди?

Ушбу саволга Адлия вазирлиги томонидан Бугун ташкил этилган навбатдаги “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли матбуот анжуманида соҳа вакиллари томонидан жавоб берилди


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 Ушбу саволга Адлия вазирлиги томонидан Бугун ташкил этилган навбатдаги “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли матбуот анжуманида соҳа вакиллари томонидан жавоб берилди.

Матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича ташкил этилди.

Анжуманда Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва нефт-газ тармоғи бошқаруви масъул вакиллари, шунингдек, журналистлар иштирок этди.

Таъкидланишича, Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 августдан табиий газни ва электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар, қўшилган қиймат ва акциз солиғини чегириб ташлаб, 5 фоиз миқдорда амалга оширилади.

Илгари тушган маблағларнинг 10 фоизи ўтказилган.

2019 йил охиригача Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланганлар сони 2,5 млнга етказилади ҳамда 2020 йил охиригача 100 фоиз истеъмолчилар тизимга уланади.

Бунинг учун Жамғарма маблағларидан 100 млрд сўм маблағ ажратилади.

2020 йил 1 январдан прокуратура органлари ходимлари бир қисмининг таъминоти Жамғармадан Давлат бюджетига ўтказилади.

Шунингдек, “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика ишчи комиссияси тузилди.

Комиссия углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш, газ-транспорт тизимини модернизация қилиш чораларини кўради.

Энергетика вазирлигида нефть-газ тармоғини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бўйича лойиҳа офиси ташкил қилинади.

Қарор билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви тизими такомиллаштирилиб, самарали ташкилий тузилмаси шакллантирилди.

Унга кўра, “Ўзтрансгаз” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидан чиқарилди.

“Ўзтрансгаз” АЖ устав капиталидаги давлат улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди ва унинг ҳудудий филиаллари негизида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ташкил қилинди.

“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ нинг фермерларга хизмат кўрсатувчи 1 381 та автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тадбиркорларга аукцион орқали сотилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги ташкилотларнинг 13 та бозор, савдо ва чорвачилик комплекслари устав капиталидаги улушлари маҳаллий ҳокимликларга ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2024 йилга келиб углеводород хомашёси, шу жумладан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини 42,3 млрд метр кубга ва суюлтирилган газни 1,5 млн тоннага етказиши лозим.

2020-2022 йилларда Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш дастури ишлаб чиқилади.

Тадбирда иштирок этган ОАВ вакиллари соҳа мутахассисларига ушбу қонун ҳужжатлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Хусусан, матбуот анжумани давомида, журналистлар ҳамда иштирок этганлар томонидан берилган саволга:

— Тизимда қатор ечилмаган муаммолар сабаб “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг молиявий аҳволи жудаям оғир даражага келиб қолган эди — дейди “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Ашуров. — Бу ҳолат ўз вақтида молиялаштириш манбаларининг аниқ бўлмаганлиги, геологик қидирув ишлари ўз вақтида амалга оширилмаган, белгиланган нархлар харажатларни қопламаган ва ҳоказо муаммоларни келтириб чиқарган. Энди очиқ айтиш керак, молхонаям, товуқхонаям, иссиқхонаям бўлган. Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Президентимиз қарори билан “Ўзбекнефтгаз” нинг таркибий тузулмаси қайтадан кўриб чиқилди. Шунингдек, “Ўзтрансгаз” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидан чиқарилди.

Шунингдек, журналистлар томонидан Газ ва бензин нархи ошадими? Молиявий ҳисобот топшириш тартиби қандай? Тадбиркорларга нима учун 1381 та АЁҚШ лар аукцион тартибда берилмоқда? Нефт-газ корхоналаримизнинг катта миқдорда қарздорлиги қандай ҳал этилади? Олис ҳудудларга табиий газ этказиб бериладими? каби қизиқарли саволлар соҳа мутахассисларга берилди.

Бундан ташқари, “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори каби 10 дан ошиқ қонун ҳужжатлари ҳақида тушунтириш берилди.