Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 09.12.2019



00:04:51 (GMT +5), Сш, 10 дек 2019

Адлия вазири Санкт-Петербургдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан учрашди

Аҳамият беринг

Адлия вазири Санкт-Петербургдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан учрашди

IX Санкт-Петербург халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Санкт-Петербургдаги олий таълим муассасалари (Санкт-Петербург давлат университети, Политехника ва Авиация институтлари ва б.) да таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

IX Санкт-Петербург халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Санкт-Петербургдаги олий таълим муассасалари (Санкт-Петербург давлат университети, Политехника ва Авиация институтлари ва б.) да таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан учрашди.

Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг Санкт-Петербургдаги вакили ва Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консули ҳам иштирок этди.

Талабалар адлия вазирига ўзлари таълим олаётган ўқув даргоҳлари, Санкт-Петербургдаги олий таълимнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, уларни ўйлантираётган айрим муаммолар ҳақида ҳам сўзлаб беришди. Хусусан, Ўзбекистон талабалари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари уларни ташвишга солаётганини маълум қилишди.

Вазир   суҳбат давомида талабаларга ўзлари таҳсил олаётган мамлакат қонунчилигини ўрганишлари ва унга амал қилишларини маслаҳат берди. Шу билан бирга улар таълим олиш мобайнида ўзларини   фаол ва интизомли талабалардек тутишларини ва энг муҳими ўқиш тугагач, Ўзбекистонга қайтиб, мамлакат фаровонлигига ўз ҳиссаларини қўшишлари лозимлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегациясининг Петербургда бўлиб ўтаётган IX халқаро юридик форумидаги иштироки давом этмоқда.