Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.12.2019



14:07:08 (GMT +5), Шб, 14 дек 2019

Ўзбекистон ва Финляндия адлия вазирликлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришади

Аҳамият беринг

Ўзбекистон ва Финляндия адлия вазирликлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришади

Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари М.Истамов Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти бош директори М.Хенриксон билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари М.Истамов Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти бош директори М.Хенриксон билан учрашди.

Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, келгусидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикасида Президент Шавкат Мирзиеёв раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар доирасида жамият ҳаётининг барча соҳалари такомиллашаётгани, бунда Адлия вазирлиги фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани, у давлат ҳуқуқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда ҳукуматда алоҳида ўринга эга экани таъкидланди.

М.Истамов меҳмонларга вазирлик тузилмаси, унинг асосий вазифалари, функциялари ва фаолияти, шунингдек, унинг қошида Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги фаолият юритаётгани, шунингдек, у тадбиркорлар ва инвесторларга, хусусан "ягона дарча" тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатилаётганини, вазирликнинг коррупцияга қарши курашдаги роли ҳақида маълумот берди.

М.Хенриксон келгусида барча йўналишлар, хусусан адлия вазирликлари соҳасида ҳамкорлик қилиш, Финляндиянинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси доирасида ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларининг 8 раунди доирасида ташкил этилди.