Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 09.12.2019



23:58:44 (GMT +5), Дш, 9 дек 2019

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳамият беринг

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент давлат юридик университетига чет тилидан имтиҳонларсиз бериладиган максимал баллар белгиланди



Тошкент давлат юридик университетига чет тилидан имтиҳонларсиз бериладиган максимал баллар белгиланди

Ҳукумат қарорига кўра, Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат йўналишига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

  • инглиз тили учун – миллий сертификат ёки IELTS 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл), TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE ва CAE халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • япон тили учун – миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplome d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF4) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • бошқа тиллар учун – миллий сертификат ёки халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

Шунингдек, университетнинг магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг тегишли даражаларига эга бўлган абитуриентларга чет тили фанидан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

2019 йилга қадар ДТМ томонидан берилган миллий сертификатнинг имтиёзи унинг амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.