Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



05:10:54 (GMT +5), Сш, 27 июл 2021

Халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари қандай бўлиши керак?

Аҳамият беринг

Халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари қандай бўлиши керак?

Жорий йилнинг феврал ойида янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида" ги қонун кучга кирди. Қабул қилинган ушбу қонундан қандай натижалар кутилмоқда? 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг феврал ойида янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида" ги қонун кучга кирди. Қабул қилинган ушбу қонундан қандай натижалар кутилмоқда?
Бу мамлакат ташқи сиёсатининг амалга оширилишига ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга қандай таъсир қилади?

Шу ва бошқа саволлар “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонунининг роли ва аҳамияти” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда муҳокама қилинди.

Тадбир Адлия вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, ижро ва суд ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари, ҳуқуқшунос олимлар жамоатчилиги, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида ўтган йиллар давомида мамлакатимиз 200 дан зиёд халқаро шартномаларга қўшилгани таъкидланди. Конститутициямизда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари устунлиги тамойиллари мустаҳкамланган ҳолда мазкур халқаро шартномларга риоя этиш бўйича зарур норматив-ҳуқуқий асослар ҳамда ташкилий-институционал шароитлар яратиш юзасидан мажбуриятлар зиммага олинди. Айни пайтда халқаро шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши самарали тарзда йўлга қўйилган мониторинг ва назорат қилиш каби институциявий воситалар ёрдамида таъминланмоқда.

Қонунда халқаро шартномалар бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш механизмлари белгиланмоқда, бу эса замонавий АКТдан фойдаланган ҳолда ягона электрон маълумотлар базасини яратиш, давлат органлари томонидан ҳар йили 31 декабрга қадар Ташқи ишлар вазирлигига халқаро шартномаларни бажариш тўғрисида ахборот юбориш, халқаро шартномалар ижроси ҳолати самарадорлигини баҳолаш, уларнинг тегишлича бажарилишини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш назарда тутилмоқда.

Сўзга чиққанлар қайд этганларидек, Қонун давлат органлари ишлари самарадорлигини оширишга, уларнинг жавобгарлигини ва улар томонидан ишлаб чиқиладиган ҳужжатлар сифатини оширишга, томонлар тарафидан битимлар тегишлича бажарилиши устидан назоратни таъминлашга, шунингдек юзага келаётган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш учун олдини олувчи чоралар кўришга, мамлакат ташқи сиёсатини амалга оширишнинг асосий воситаларидан бири сифатида халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини бойитиш ва такомиллаштиришга, давлатимиз учун истиқболли бўлган икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар тузишга, халқаро ҳуқуқ умумэътироф этилган нормаларининг устунлигини таъминлашга хизмат қилади.

Иштирокчилар мазкур қонуннинг қабул қилиниши ташқи сиёсий фаолиятнинг асосий воситаларидан бири бўлган халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини шакллантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

Муҳокамалар давомида экспертлар томонидан халқаро шартномалар тўғрисидаги қонуни қоидалари амалга оширилиши самарадорлигини яхшилашга доир турли хил таклифлар берилди.