Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.08.2020



07:10:36 (GMT +5), Шб, 15 авг 2020

Давлат божи масалалари комплекс кўриб чиқилади.

Аҳамият беринг

Давлат божи масалалари комплекс кўриб чиқилади.

“Давлат божи ставкаларининг 4-бандига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик алоқалар бўлими

“Давлат божи ставкаларининг 4-бандига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Лойиҳада Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган шахслар томонидан кўчмас мулк сотиб олинганда ундириладиган давлат божи билан боғлиқ масалалар назарда тутилган эди.

Давлат божи ставкаларини комплекс кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб ҳамда прописка масаласида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масаласи қўшимча ўрганилаётганлиги сабабли лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан олиб ташланди.