Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



04:26:12 (GMT +5), Пш, 28 окт 2021

Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказилишида ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби такомиллаштирилмоқда

Аҳамият беринг

Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказилишида ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби такомиллаштирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди,


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратура, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Молия, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилиб белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилди.

Жумладан, Меҳнат кодексининг 214-моддасида, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт бўлган ходимлар рўйхати кўрсатилган ҳамда тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган.

Таҳлилларга кўра, қонунчиликда тиббий кўриклар қайси маблағлар ҳисобидан ўтказилиши назарда тутилмаганлиги оқибатида, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари ўзларининг шахсий маблағлари ҳисобидан соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги маълум бўлди.

Лойиҳада ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларни ҳамда умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини иш берувчининг бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилиши тартиби назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларни, ишчи, хизматчилар, шунингдек ходимларни давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилиниши таъминланади.