Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



22:29:55 (GMT +5), Сш, 21 сен 2021

Адлия ахбороти: 2019 йилнинг 1 июлидан йўл ҳаракати қатнашчилари ҳужжатни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга

Аҳамият беринг

Адлия ахбороти: 2019 йилнинг 1 июлидан йўл ҳаракати қатнашчилари ҳужжатни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга

Бу ҳақда Жорий йилнинг 21 декабрь куни Адлдия вазирлиги томонидан ўтказилган “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжумани айтилди. Унда тадбир иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари вакилларига ушбу ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларин мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик иблан алоқалар бўлими

Бу ҳақда Жорий йилнинг 21 декабрь куни Адлдия вазирлиги томонидан ўтказилган “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжумани айтилди. Унда тадбир иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари вакилларига ушбу ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларин мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилди.

Хусусан брифингда 10 дан ошиқ қонун ҳужжати ҳақида маълумот берилди. Брифингда Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2018 йил 17 август) ратификация қилиш ҳақидаги, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзолангани ва ушбу қонунларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Брифинг давомида “Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги , “2019–2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги каби Ҳукумат қарорлари бўйича ҳам батафсил тушунтириш берилди.

Брифингдан сўнг, жорий йилнинг 1 декабрида қабул қилинган Ҳукуматнинг “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорнинг мухим жихатларини тушунтиришга қаратилган матбуот анжумани ўтказилди.

Таъкидланишича, Қарор билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Анжуманда иштирок этган соҳа вакиллари ушбу Низомда белгиланган талаблар ҳақида тўхталишди. Уларнинг сўзларига кўра, Ҳукуматнинг мазкур қарори йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини, хизматни ўташ вақтида муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлаш, йўл-патрул хизмати ходимларининг хизмат вазифаларини лозим даражада бажариши устидан назоратни коррупция ва ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларини истисно этадиган тарзда кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми бўлди.

Низомга мувофиқ, йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими томонидан транспорт воситалари йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мосламада қайд қилинганда;транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисасига алоқадор эканлиги ҳақида маълумотлар бўлганида;йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодисага ойдинлик киритишга тўғри келганида; ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларни бажаришда;транспортдан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида; махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида; транспортдан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун тўхтатилиши мумкин. Бошқа асосларга кўра транспортнинг тўхтатилиши тақиқланади.

Бундан ташқари, ЙПХ ходими қуйидаги ҳоллардагина ҳайдовчи ва йўловчилардан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:

транспортдаги техник носозлик ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш учун;

ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётганида;

транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари билан ёзилган рақамлар ўртасида фарқ аниқланганда;

транспорт ёки юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этишда гумон қилинаётганда;

ҳайдовчининг кабинада бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлганида.

ЙПХ ходими хизмат вазифасини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:

вазифаларини мобил видеокамерадан фойдаланиб олиб бориш ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиш (2019 йил 1 июлдан); йўл ҳаракати қатнашчиси тўхтатилганда унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони фамилияси ҳақида маълумот бериш ҳамда уларга “Сиз” деб мурожаат қилиш; тиббий ёрдамга муҳтожларни белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш; ҳайдовчини тезликни оширгани ҳақидаги махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш.

Йўл ҳаракати қатнашчилари ҳужжатни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик (2019 йил 1 июлдан), асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикровкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.

ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди.

Тадбирда иштирок этган журналистлар юқоридаги масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан вазирликнинг масъул вакиллари ва соҳа мутахассислари мурожаат қилиб, жавоблар олишди.