Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 24.02.2020



14:07:20 (GMT +5), Сш, 25 фев 2020

Хушхабар!

Аҳамият беринг

Хушхабар!

Электрон тўловлар тизимини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан оммабоп бўлган Click ва Payme тўлов тизимлари орқали нотариал ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди. Олдинлари бундай имконият фақат UPAY тизимида бор эди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Электрон тўловлар тизимини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан оммабоп бўлган Click ва Payme тўлов тизимлари орқали нотариал ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди. Олдинлари бундай имконият фақат UPAY тизимида бор эди.

Тўловлар банк кассалари ёки мобиль телефонлар орқали амалга оширилишидан қатъий назар, бу ҳақдаги маълумот “Нотариус” ахборот тизимида онлайн тарзда акс этирилади.

Эндиликда фуқаролар давлат божи ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун кассаларда навбат кутиб туриши шарт эмас, фуқаролардан белгиланганидан ортиқча пул маблағлари талаб этилиши олди олинмоқда.

Жорий этилган янгилик аҳолига қулайлик яратиши билан бирга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнида сифат ва тезкорликни таъминлайди ҳамда коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Тўлов варақаси наъмунаси илова қилинмоқда