Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



22:34:33 (GMT +5), Сш, 21 сен 2021

“Рақамли МО - ЖО” лойиҳаси бўйича Жейн Тредуэлл бошчилигидаги Бутунжаҳон банки миссияси вакиллари билан учрашув

Аҳамият беринг

“Рақамли МО - ЖО” лойиҳаси бўйича Жейн Тредуэлл бошчилигидаги Бутунжаҳон банки миссияси вакиллари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Н.Жўраевнинг “Рақамли Марказий Осиё – Жанубий Осиё” (“DigitalCASA”) лойиҳаси бўйича Жейн Тредуэлл бошчилигидаги Бутунжаҳон банки миссияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Н.Жўраевнинг “Рақамли Марказий Осиё – Жанубий Осиё” (“DigitalCASA”) лойиҳаси бўйича Жейн Тредуэлл бошчилигидаги Бутунжаҳон банки миссияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Н. Жўраев меҳмонларни Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари билан қисқача таништирди, шунингдек, давлат хизматларини тақдим этиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасида Агентлик зиммасига юклатилган асосий вазифа ва йўналишлар тўғрисида маълумот берди. 

Тредуэлл хоним, ўз навбатида мезбон томонни лойиҳа баёни билан таништирди, шунингдек, мазкур учрашув таклиф қилинаётган “Digital CASA” лойиҳасига тайёрланишнинг кейинги босқичи ҳисобланишини маълум қилди.

Томонлар қуйидаги асосий мавзуларни муҳокама қилди: 

1. Лойиҳанинг таркибий қисми, харажатлар ҳисоб-китоби ва бошқа жиҳатлар;

2. Концепциянинг корпоратив кўриниши тавсияси;

3. Лойиҳани тайёрлаш муддати ва тақдим этиш жадвали;

4. Лойиҳанинг техник қисмларини ишлаб чиқишни бошлаш бўйича кейинги ҳаракатлар.

Учрашувда томонлар мазкур лойиҳада Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг ўрни масаласини муҳокама қилди. Аввал хабар қилинганидек, мазкур лойиҳа республиканинг олис ҳудудларида интернетдан фойдаланишни яхшилаш, мамлакатнинг турли нуқталарида давлат хизматларининг барча турларидан фойдаланиш, кўплаб давлат органларини рақамлаштириш даражасини кўтаришга ёрдам беради.  

Ўзбекистонда миллий даражада лойиҳани жорий этиш фуқаролар учун ишончли ва тежамкор интернет-хизматларни тақдим этади, бизнесни глобал рақамли иқтисодиёт билан боғлайди ва давлат хизматларини тақдим этиш соҳасида инновацияларни жадаллаштиради. 

Учрашув якуни бўйича глобал очиқ ҳукумат тажрибасини ўрганиш, давлат хизматларини кўрсатиш майдонлари, рақамли иқтисодиёт учун қонунчилик асосини кенгайтириш, нотариал ҳаракатлар учун ягона (булутли) тармоқни яратиш, аҳолининг талабидан келиб чиқиб, давлат хизматлари турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолининг барча қатламлари ўртасида рақамли хизматларни кенг жорий этиш жараёнига хорижий экспертларни жалб этишда кўмак кўрсатиш тўғрисида келишувга эришилди.  

Томонлар учрашув конструктив ва хайрихоҳлик руҳида ўтганлигини таъкидлади.