Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.08.2022



07:50:41 (GMT +5), Яш, 14 авг 2022

#xotirakuniadliya флешмоби ғолиблари аниқланди

Аҳамият беринг

#xotirakuniadliya флешмоби ғолиблари аниқланди

Адлия вазирлиги томонидан 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни арафасида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини хотирлаш, аждодларимизнинг ўчмас хотираси,


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни арафасида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини хотирлаш, аждодларимизнинг ўчмас хотираси, букилмас иродаси ва қаҳрамонликларини ёд этиш мақсадида #xotirakuniadliya хэштег номи билан ўтказилган флэшмоб ғолиблари аниқланди.

Ғолиблар фейсбук ижтимоий тармоғи кузатувчилари томонидан “лайк”лар сони кўплигига кўра аниқланиши белгиланган эди. Холис кузатувчиларнинг баҳолашларига кўра:

1.     Исмаилов Тимур Фархадович — 143 та лайк;

2.     Жалолиддинов Камолиддин Шаробиддин ўғли — 35 та лайк; 

3.     English Play Ground болалар клуби — 23 та лайк тўплаган.

2018 йилнинг 18 май куни Флэшмоб ғолиблари Адлия вазирлигига таклиф этилиб, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шу билан бирга, флэшмоб ғолибларига вазирлик фаолияти ҳақида маълумот берилиб, “Адлия органлари тарихи” музейига экскурсия уюштирилди.

Флэшмобда иштирок этган қолган иштирокчиларга Адлия вазирлиги ўзининг миннатдорчилигини билдиради.