Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 01.12.2022



02:36:16 (GMT +5), Жм, 2 дек 2022

Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Аҳамият беринг

Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1-босқич – тест синовлари:
 
▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 26 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

2-босқич – суҳбат.

Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.

Тест синови 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.

Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.

Ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – ноутбук;
▫️2-ўрин – телевизор;
▫️3-ўрин – микротўлқинли печ.

Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади.

Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.