Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 01.12.2022



16:21:59 (GMT +5), Пш, 1 дек 2022

Ёш журналистлар Адлияда

Аҳамият беринг

Ёш журналистлар Адлияда


Аввал хабар берилганидек, Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантиришга қаратилган Президент қарорига асосан журналистика соҳасида кадрлар тайёрлаш жараёнини амалиёт билан интеграция қилиш мақсадида Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедрасининг «Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий журналистика» бўлими ўз иш фаолиятини бошлади.

Навбатдаги ўқув жараёни талабаларнинг вазирликда йўлга қўйилган Мултимедиа маркази фаолияти билан танишишдан бошланди.

Унда, марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар, яратилган имконият ва шароитлар, шунингдек ҳозирги замон медиаси уни ривожлантириш истиқболлари, контент тайёрлашда ёш журналистлар эътибор қаратиши зарур бўлган жиҳатлар тўғрисида маълумот берилди.

Ўқув жараёнида, вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг фаолияти, унинг вазифа ва функциялари ҳам таништирилди.

Шунингдек, дарс машғулотлари талабаларнинг гуруҳларга ажралган ҳолда интерактив усулда матбуот анжумани кўринишида бўлиб ўтди. Машғулот якунида талабаларга тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, вазирлик тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида вазирлик тарихий музейига экскурция ташкил этилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими