Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 02.12.2022



07:46:35 (GMT +5), Жм, 2 дек 2022

Акбар Тошқулов адлия вазири лавозимига тасдиқланди

Аҳамият беринг

Акбар Тошқулов адлия вазири лавозимига тасдиқланди



Ўзбекистон Республикаси Президентинининг  Фармони билан  Тошқулов Акбар Жўрабаевич адлия вазири лавозимига тасдиқланди.

Акбар  Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, оилали, уч нафар фарзанди бор, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” унвони соҳиби.

У ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

Акбар Тошқулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилоят, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармалари бошлиғи,  беш йил, яъни 2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Тошқулов Акбар Жўрабаевични ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди!