Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 02.12.2022



21:52:31 (GMT +5), Жм, 2 дек 2022

1008 – Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”

Аҳамият беринг

1008 – Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”


Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” (“Call-center”) 1008 қисқа рақами ҳисобланиб, бу тўғрисида вазирликнинг расмий сайти ва бошқа ахборот воситаларида кўрсатиб ўтилган.

Вазирликнинг мазкур “Ишонч телефони” орқали қўнғироқлар байрам кунларидан ташқари душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.

Бундан ташқари, вазирликнинг давлат хизматлари соҳасидаги масалалар бўйича 1148 қисқа рақамли алоқа-ахборот маркази орқали маслаҳатлар берилиб, мурожаатлар қабул қилиниб келинмоқда.

“Kun.uz” таҳририяти томонидан “Ишонч телефон”ларга боғланиш учун 2022 йил 23 августда вазирликнинг 1008 ёки 1148 қисқа рақамли телефон рақамларига эмас, балки 0371-207-04-43 рақамига қўнғироқ қилинган.

Мазкур телефон рақами (0371 207-04-43) вазирликнинг “Ишонч телефони” ҳисобланмайди. Ушбу рақам умумий бўлим ходимларининг ишчи рақами бўлиб, у орқали вазирликка юборилган хат ва ҳужжатларнинг электрон ҳужжатлар алмашиш тизимдаги ижроси ва вазирлик фаолиятига оид умумий масалалар бўйича қўшимча маълумот олиш мумкин.

Маълумот учун қайд этиш лозимки, 2022 йилнинг 23 август куни юқоридаги ишонч телефонларига қўнғироқ қилувчилар томонидан ўртача уланиш учун кутиш вақти икки дақиқани ташкил қилган.

Бунда шу куни:

1008 қисқа рақамли “Ишонч телефони” орқали жами 229 та қўнғироқлар қабул қилинган бўлиб, шундан 176 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ва 53 нафар мурожаат этувчиларнинг мурожаатлари ўрганиш талаб этилганлиги сабабли рўйхатга олиниб, ижрога қаратилган;

1148 қисқа рақамли алоқа-ахборот маркази орқали жами 454 та қўнғироқлар қабул қилинган бўлиб, шундан 448 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ва 6 нафар мурожаат этувчиларнинг мурожаатлари ўрганиш талаб этилганлиги сабабли рўйхатга олиниб, ижрога қаратилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими