Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 27.09.2022



13:49:24 (GMT +5), Сш, 27 сен 2022

Япония Адлия вазирлиги делегацияси Юнусобод туман адлия бўлими ва давлат хизматлари марказида бўлди

Япония Адлия вазирлиги делегацияси Юнусобод туман адлия бўлими ва давлат хизматлари марказида бўлди


Аввал хабар берганимиздек Япония Адлия вазирлигининг делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди. Делегация аъзоларининг бугунги ташрифи Юнусобод туман адлия бўлими ва давлат хизматлари марказида бўлди.

Делегация аъзолари давлат хизматлари маркази фаолияти билан яқиндан таништирилди ҳамда аҳолига давлат хизматларини тезкор кўрсатиш бўйича республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Делегация аъзоларида давлат хизматлари маркази фаолияти, улар томонидан аҳолига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатилаётганлиги, марказ биносида фаолият кўрсатувчи ходимларга ва ташриф буюрувчиларга яратилган қулайликлар катта таъсурот қолдирди.

Шунингдек, ташриф давомида давлат хизматлари марказининг катта залида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ташкил этилган ишчи гуруҳи билан Япония Адлия вазирлиги делегациясининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг принципларини қўллаш бўйича қўлланмани тайёрлаш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида қўлланмани тайёрлаш, аҳоли ва маъмурий органларга тушунарли бўлиши учун қўлланмани тузилиши схемаси, унга киритиладиган маълумотларнинг жойлаштирилиши, принципларни қўллаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар ва уларнинг ечими бўйича амалий мисоллар муҳокама қилинди.

Давра суҳбати сўнгида қўлланмани тайёрлашга ҳамда ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш чораларини кўришга келишиб олинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими