Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 26.09.2022



17:13:20 (GMT +5), Дш, 26 сен 2022

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари М. Икрамов Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти катта маслаҳатчиси Т. Теплова билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари М. Икрамов Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти катта маслаҳатчиси Т. Теплова билан учрашди


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари М. Икрамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Рига шаҳрида (Латвия Республикаси) бўлиб ўтаётган “Одил судловга эришиш” мавзусидаги глобал давра суҳбатида иштирок этмоқда.

Давра суҳбати доирасида, жорий йилнинг 22 сентябрь куни адлия вазирининг ўринбосари М. Икрамов ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) Давлат бошқаруви бўйича катта маслаҳатчиси Т. Теплова билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ИҲТТ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари, коррупцияга қарши курашиш, очиқ ҳукумат, тартибга солиш сиёсати, одил судловга эришиш соҳаларида ИҲТТ томонидан экспертлик ёрдами бериш масалалари муҳокама қилинди.

Т. Теплова ИҲТТ учун Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш энг муҳим йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади.

Учрашув якунига кўра, томонлар экспертлар доирасида алоқаларни ўрнатиш ва Ўзбекистон ва ИҲТТ ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.