Адлия: мактаб директорларига жами 57 216 569 сўмлик меҳнат таътили пуллари ундириб берилди.

Адлия: мактаб директорларига жами 57 216 569 сўмлик меҳнат таътили пуллари ундириб берилди.


Ургут туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Соҳибов Ургут туман халқ таълим бўлимига қарашли 16-умумтаълим мактабида директори вазифасида ишлаб келади. У 2016-2022 йиллар давомида белгиланган режа-график асосида меҳнат таътилига чиққан бўлса-да, туман халқ таълим бўлими томонидан Ҳ.Соҳибовга меҳнат таътили пуллари тўлаб берилмаган.

Фуқаро туман адлия бўлимига ҳуқуқларини тиклашни сўраб, мурожаат қилгач, ушбу масала тўлиқ ўрганилиб, фуқаро Ҳ.Соҳибовга 2016-2022 йиллар давомида жами 28 830 582 сўм миқдорда меҳнат таътили пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Адлия бўлимининг аралашуви билан тўланмаган ушбу меҳнат таътили пуллари тўлаб берилиши таъминланди.

 Шунингдек, ушбу тумандаги Ургут туман халқ таълим бўлимига қарашли 126-сонли умумтаълим мактаби директори фуқаро Т.Назаров билан ҳам шундай ҳолат такрорланган. Яъни, унга 2014-2022 йиллар давомида белгиланган режа-график асосида меҳнат таътилига чиққан бўлишига қарамай, бўлим томонидан меҳнат таътили пуллари тўлаб берилмаган.

Туман адлия бўлими фуқаронинг мурожаати асосида ҳолатни ўрганиб чиқиб, мурожаатни ўрганиш давомида Т.Назаровга 2014-2022 йиллар давомида жами 28 385 987 сўм миқдорда меҳнат таътили пуллари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди. Адолат қарор топиб, адлия бўлимининг ёрдами билан фуқаронинг қонуний манфаатлари таъминланди.