Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 27.09.2022



11:41:19 (GMT +5), Сш, 27 сен 2022

Адлия вазирлиги ходимлари ўртасида “Заковат” ўтказилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги ходимлари ўртасида “Заковат” ўтказилди


Бугун, 13 август куни Адлия вазирлиги ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал клуби билан ҳамкорликда “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Интеллектуал ўйинда вазирлик таркибий тузилмаларидан ташкил топган 19 та жамоа, шунингдек ижтимоий фаол хотин-қизлардан иборат “Тўмарис” терма жамоаси иштирок этди.

Ходимларнинг мантиқий фикрлашини янада кучайтириш, улар ўртасида рақобат муҳитини яратиш орқали уларнинг ўз устида доимий ишлаши ва янгиликка бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида ташкил қилинган ўйин дўстона баҳс-мунозарага бой бўлди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан барча жамоалар ўткир зеҳн эгалари эканликларини намоён этишди.

“Тўмарис” жамоасининг бирдамлиги алоҳида эътирофга лойиқ.

Қизғин баҳслар қуршовида ўтган ўйин натижаларига кўра Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси ходимларидан иборат “14” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Адлия вазирлиги ўз заковатчиларини муносиб рағбатлантирди.

Айтиш жоиз, бундай интеллектуал ўйинлар нафақат ходимларнинг билим-савияси, дунёқараши, ишчанлик кайфиятини оширади, балки улар ўртасида жипслик, бирдамлик ва дўстона муҳитни мустаҳкамлаб, адлия жамоаси ягона оила эканлиги ҳиссини кучайтиради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими