Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.06.2022



21:18:08 (GMT +5), Шб, 25 июн 2022

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашди


Жорий йилнинг 15 июнь куни Адлия вазирлигида адлия вазири Русланбек Давлетов ҳамда Оуэн Мерфи бошчилигидаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида адлия вазири хорижий меҳмонларга Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш масалаларига оид қонунчилик соҳасидаги янгиликлар ва ушбу йўналишдаги режалар ҳамда вазирликнинг демократия ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Ўз навбатида О. Мерфи учрашув учун самимий миннатдорлик билдириб, сўнги йилларда мамлакатимизда эркин ва адолатли сайловларни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ЕХҲТ ДИИҲБ томонидан юксак баҳаланаётганини таъкидлади.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кафолатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини халқаро стандартларга янада мослаштириш ЕХҲТ ДИИҲБнинг тавсияларини Ўзбекистон қонунчилигига имплементация қилиш, ушбу соҳада ўзаро тажриба алмашиш соҳасидаги ҳаморликни келгусида ҳам давом эттиришга келишиб олдилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими