Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.06.2022



22:49:09 (GMT +5), Яш, 26 июн 2022

Адлия вазири оммавий сайёр қабулда Тошкент вилоят аҳолиси мурожаатларини қабул қилди

Аҳамият беринг

Адлия вазири оммавий сайёр қабулда Тошкент вилоят аҳолиси мурожаатларини қабул қилди


Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида Тошкент вилоятида минтақавий шаклда олти кун давом этиши мўлжалланган сайёр қабулнинг дастлабкиси Ўрта Чирчиқ туманидаги Халқ қабулхонаси биносида бошланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида вилоятнинг Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Паркент туманлари ва Нурафшон шаҳар ҳудудидаги аҳоли ва тадбиркорлар қамраб олинди.

Оммавий қабулларда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, вазирлик томонидан ҳозирга қадар 20дан ошиқ фуқаро мурожаати қабул қилинди.

Қабул вақтида мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, тадбиркорлик, ФҲДЁ, меҳнат муносабатлари, ижтимоий ҳимоя каби масалаларига оиддир.

Маълумот учун: Бугун Тошкент вилоятида бошланган дастлабки оммавий сайёр қабул 24 май кунига қадар давом этади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими