Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.01.2022



01:46:27 (GMT +5), Чр, 26 янв 2022

Адлия вазирлигида декабрь ойининг энг яхши ходими аниқланди!

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигида декабрь ойининг энг яхши ходими аниқланди!


Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси Соатова Шахноза Мирзарахимовна Адлия вазирлиги марказий аппаратининг декабрь ойидаги энг яхши ходими сифатида эътироф этилди.

Ш. Соатова 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги бўйича филолог. Меҳнат фаолиятини 1999 йилда “Ҳамшира” журнали бўлим муҳаррирлигидан бошлаган.

Адлия вазирлигидаги фаолиятини 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармасининг бош маслаҳатчиси сифатида бошлаган.

Ш. Соатова Адлия вазирининг 2020 йил февралдаги тегишли буйруғи билан вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва ҳозирга қадар мазкур лавозимда фаолият юритиб келмоқда. Ш. Соатова Адлия вазирлиги марказий аппаратидаги 10 нафар аёл раҳбарлардан бири сифатида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиб, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларидан унумли фойдаланиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Соатова Шахноза Мирзарахимовнани ушбу эътироф билан самимий қутлайди ҳамда келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими