Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.05.2022



08:55:26 (GMT +5), Пш, 19 Мая 2022

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Аҳамият беринг

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди


Мухаммадиев Актам Зайниддинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари  этиб тайинланди.

А. Мухаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриат, 2001 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

А. Мухаммадиев ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг  етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган.

2017 йилдан бугунги кунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Адлия вазирлиги жамоаси Мухаммадиев Актам Зайниддиновични ушбу тайинлов билан табриклайди ва унинг келгуси ишларида, масъулиятли лавозимларида муваффақият тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими