Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.01.2022



01:35:38 (GMT +5), Чр, 26 янв 2022

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади.


Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди.

Мазкур Индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 та мамлакатдаги (2020 йилга қараганда мамлакатлар сони 11 тага ортган) ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган.

Маълумот учун: жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Малта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамкатлар қўшилган.

Мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўринга жойлаштирилди.

Ҳуқуқ устуворлиги индексининг индикаторлари бўйича
Ўзбекистонга берилган баллар таҳлили

Балл

Ўзгариш

Ўрин

Ўзгариш

2020

2021

2020

2021*

Ҳуқуқ устуворлиги индекси

0.47

0,49

0,02

92

78

14

1

Индикаторлар

Ҳукумат ваколатлари чекланганлиги

0.33

0,38

0,05

120

110

10

2

Коррупция мавжуд эмаслиги

0.40

0,46

0,06

89

63

26

3

Ҳукумат очиқлиги

0.33

0,37

0,04

120

112

8

4

Фундаментал ҳуқуқлар

0.41

0,44

0,03

110

101

9

5

Тартиб ва хавфсизлик

0.90

0,90

11

12

1

6

Қонунларга риоя этиш

0.44

0,44

96

95

1

7

Фуқаролик одил судлов

0.51

0,50

0,01

72

71

1

8

Жиноий одил судлов

0.44

0,45

0,01

66

60

6

* Ўзбекистоннинг ўринлари рейтингга янги киритилган мамлакатларни инобатга олмасдан кўрсатилган

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Ушбу индекс жаҳон миқёсида фақатгина ҳуқуқ устуворлигининг аҳволини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланиб, ўз навбатида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари, Транспаренси Интренэшнл ташкилотнинг Коррупцияни қабул қилиш индексини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири саналади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими