Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



03:25:19 (GMT +5), Сш, 27 июл 2021

Адлия вазирлигида россиялик экспертлар иштирокида вебинар ўтказилди

Адлия вазирлигида россиялик экспертлар иштирокида вебинар ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 апрель куни Россия Федерациясининг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш институтини ривожлантириш юзасидан тажриба алмашиш” мавзусида вебинар ўтказилди.

Вебинарда Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг масъул ходимлари А. Деханов ва А. Шамрай Россия Федерациясида тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг асосий принциплари ва уларнинг тартибга солиш сиёсатга таъсири, шунингдек ахборот тизимларининг тартибга солиш сиёсатидаги роли ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир иштирокчилари Россия Федерациясининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳадаги тажрибаси, амалиётда ушбу соҳада юзага келган муаммолар ва уларни олдини олиш ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини самарали йўлга қўйишдаги қилинган амалий ишлар каби ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вебинарда иштирокчиларга Ўзбекистонда жорий этилган тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг янги тизими, ушбу тизимнинг замонавий тенденциялари, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) ҳамда қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) юзасидан маълумот берилди.

Россия Федерацияси экспертлари томонидан Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) жорий этилганлигини эътироф этилиб, бу борада Ўзбекистон тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдиришди.

Вебинар якунида томонлар, Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими