Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



04:08:34 (GMT +5), Сш, 27 июл 2021

Оммавий қабуллар давом этмоқда

Оммавий қабуллар давом этмоқда


Бугун Учтепа туманидаги "Eco-Park" боғида Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг масъул шахслари томонидан Чилонзор, Учтепа, Олмазор, Шайхонтоҳур туманлари аҳолиси учун оммавий қабуллар ўтказилди.

Оммавий қабуллар давомида адлия вазири ўринбосари М.Икрамов иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, унда вазирлик томонидан жами 62 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 28 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 18 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди ҳамда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари батафсил ўрганиб чиқиш мақсадида қабул қилиб олинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими