Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



04:13:21 (GMT +5), Шб, 8 Мая 2021

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилди

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилди


Жорий йилнинг 16 апрель куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича навбатдаги малака имтиҳони ўтказилди.

Малака имтиҳони очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилди.

Малака имтиҳонида талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Имтиҳон суҳбат асосида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилди.

Малака имтиҳонида иштирок этиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширган 31 нафар талабгор ушбу малака имтиҳонида иштирок этишига рухсат берилди.

Имтиҳони натижасига кўра қуйидаги талабгорлар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилди:

Ерниязова Эльмира Турсынбаевна (Қорақалпоғистон Республикаси);

Ғойибова Соҳиба Норқуловна (Бухоро вилояти);

Норкулов Умид Рустамович (Самарқанд вилояти);

Саитмуродов Абдимурод Эркинович(Сурхондарё вилояти);

Каракулов Аскар Абдужабборович (Сурхондарё вилояти);

Нуриддинова Фотима Собиржон қизи (Тошкент шаҳри);

Ризаев Фарход Патхуллаевич (Тошкент шаҳри);

Балтабаева Дилшода Абдужалиловна (Фарғона вилояти);

Эслатиб ўтамиз: Малака имтиҳони жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.

Имтиҳон жараёнларини https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/101839/ ҳаволаси орқали қайтадан кўришингиз мумкин.