Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



04:27:17 (GMT +5), Шб, 8 Мая 2021

Адлиячилар мини футболда куч синашди

Адлиячилар мини футболда куч синашди

Адлиячилар мини футболда куч синашди


Ходимларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш мақсадида Адлия вазирининг махсус буйруғи қабул қилинган бўлиб, буйруқ асосида 2021 йилга мўлжалланган спорт календарь режаси тасдиқланган.

Мазкур календарь режа асосида жорий йил март-апрель ойларида марказий аппарат таркибий бўлинма ходимлари иштирокида спортнинг мини футбол мусобақаси ўтказилди.

Бугун ушбу мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Финал босқичида вазирликнинг Ишлар бошқармасидан иборат бўлган жамоа ғолиб бўлди.

Финал натижасига кўра ғолиб бўлган команда аъзоларига диплом ва эсталик совғалари топширилди.

2021 йилга мўлжалланган спорт календарь режасида бу каби спорт мусобақаларини йил давомида ўтказиб борилиши белгиланган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими