Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



02:21:58 (GMT +5), Шб, 8 Мая 2021

Навоий адлия, янги бино, Навоий вилояти адлия бошыармаси

Навоий вилоят адлия бошқармаси фаолиятини янги бинода давом эттиради.



Бугун, 10 апрель куни Навоий вилоят адлия бошқармасининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Янги бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов, вилоят ҳокими Қ.Турсунов ва бошқа бир қатор давлат органларининг раҳбарлари иштирок этишди.

Бинода ходимларга ўз меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Шунингдек, ушбу янги бинода катта ва кичик мажлислар зали, қулай шароитга эга бўлган фуқароларни қабул қилиш ва кутиш хоналари, фахрийлар хонаси, ходимларни бўш вақтини унумли ўтказиш учун кутубхона, ошхона ҳамда замон талаблари асосида жиҳозланган медиа марказ жойлашган.

Бундан ташқари бинода адлия бошқармаси тарихи ва адлия органлари фаолиятига оид қизиқарли маълумотлар мавжуд бўлган музей ҳам ташкил этилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими