Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



02:48:50 (GMT +5), Шб, 8 Мая 2021

Наманганда матбуот котиблари, журналист ва блогерлар ҳуқуқий малакасини оширмоқдалар

Наманганда матбуот котиблари, журналист ва блогерлар ҳуқуқий малакасини оширмоқдалар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги  Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув семинари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлар доктори Бобоқул Тошев жамоатчилик назоратини шакллантириш, бу борада эътибор қаратилиши ва ёритилиши зарур бўлган муҳим йўналишлар, давлат бошқарув тизими таъсирчанлигини ошириш, қонун ҳужжатларини ҳуқуқий мониторинг қилиш ҳақида батафсил тўхталиб, айнан шу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, соҳа ходимларининг касбий малакасини юксалтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.

Бу каби ўқув курслари фаолият самадорлигини таъминлаши билан аҳамиятлидир. Семинар машғулотлари 10 апрелга қадар давом этади.

Маълумот учун: Бу каби ўқув семинарлари республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими