Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



01:42:38 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Адлия вазирлиги ходими Президент Администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди.

Адлия вазирлиги ходими Президент Администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди.


Худайбергенов Алибек Алишерович Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

А. Худайбергенов 1991 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2012  йилда Қорақалпоғистон давлат университетини бакалавриат, 2014 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратура босқичини тамомлаган.

А. Худайбергенов ўз меҳнат фаолиятини 2014 йилда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти катта мутахассиси лавозимида бошлаган.  

А. Худайбергенов Адлия вазирлигидаги меҳнат фаолиятини 2018 йил Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг  Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Худайбергенов Алибек Алишеровични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Маълумот учун: 2018 йилдан бугунга қадар жами 16 нафар вазирлик марказий аппарати ходимлари Президент Администрацияси масъул лавозимларга тайинланган.