Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



01:49:58 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Адлия вазирлиги ходими Президент Администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди.

Адлия вазирлиги ходими Президент Администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди.


Xожанязов Отабек Рузиматович Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

О. Хожанязов 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2012  йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавриат, 2014 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

О. Хожанязов ўз меҳнат фаолиятини 2015 йилда Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2021 йил бошидан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг  Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва тизимлаштири бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Xожанязов Отабек Рузиматовични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Маълумот учун: 2018 йилдан бугунга қадар жами 16 нафар вазирлик марказий аппарати ходимлари Президент Администрацияси масъул лавозимларга тайинланган.