Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



20:52:57 (GMT +5), Чр, 1 дек 2021

М.Икрамов, Адлия ва ёшлар, “Тадбиркорлар уйи”да, “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви”

Фарғонадаги “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви”да Адлия вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этди

Фарғонадаги “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви”да Адлия вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этди



2 апрель куни Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви” номли очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув мақсад Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш доирасида белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш ҳисобланади.

Мулоқотда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фарҳоджон Тошпўлатов, Давлат тест маркази директори Малик Каримов ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Акмал Жумабоев ҳамда 250 дан зиёд ёшлар иштирок этишди.

Мулоқот давомида ёшларга тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш, бино-иншоотлардан имтиёзли фойдаланиш, банк кредити ва субсидия олишга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот давомида Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов томонидан ёшларнинг Ўзбекистон фуқаролигини олиш бўйича, юридик техникумни якунлагандан кейин талабаларнинг иш билан таъминланиши, ўқишни кўчириш, ёшларни тадбиркорлик билан шуғулланишига оид бир қатор саволларига жавоблар берилди.

Шунингдек, ёшлар томонидан қишлоқ жойларида ёшлар учун кутубхона ва спорт мажмуалари қуриш, Республика талабалари ўртасида турли анжуманларни кўпайтириш, ёшлар билан ишлашда янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга оид бир қатори ижтимоий масалалар ўртага ташланди.

Бу каби учрашувлар ёшлар ва раҳбарлар ўртасида эркин фикр алмашиш, иқтидорли ва билимли ёшларни аниқлаш, шунингдек ёшларни ўз фикр ва ғояларини эркин билдиришга имконият яратади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими