Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



01:06:33 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Адлия вазирлигида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди


Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи Азизов Бунёд Мавлонович 2021 йилнинг март ойи учун вазирлик томонидан “ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

У ўз иш фаолиятини 2009 йилда Жиззах вилояти адлия бошқармасининг статистика бўйича бош маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиси лавозимидан бошлаган ҳамда 2015 йилга қадар Жиззах вилояти адлия бошқармасида, 2015-2020 йилларда Адлия вазирлиги марказий аппаратида турли масъул лавозимларда ишлаган.

 2020 йилдан бошлаб Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан  Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Б. Азизов маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, давлат органлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан доимий мониторингни амалга ошириш,  маъмурий тартиб-таомиллар қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ҳамда энг яхши хорижий амалиётларга уйғунлаштириш фаолиятида самарали фаолият юритмоқда.

Вазирлик жамоаси Бунёд Мавлонович Азизовни ушбу  эътироф билан табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими