Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.04.2021



14:32:56 (GMT +5), Пш, 24 июн 2021

Aдлия вазирлиги ва Европа Иттифоқи экспертлари иштирокида “ақлли тартибга солиш” моделлари муҳокама қилинди.

Аҳамият беринг

Aдлия вазирлиги ва Европа Иттифоқи экспертлари иштирокида “ақлли тартибга солиш” моделлари муҳокама қилинди.

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ Aдлия вазирлиги томонидан “ақлли тартибга солиш” модели элементларини қўллаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.


Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ Aдлия вазирлиги томонидан “ақлли тартибга солиш” модели элементларини қўллаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугунги кунда қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг комплекс тизими жорий этилди. Қонунчилик базасини “тартибга солш гильотинаси” усули орқали тизимлаштириш, шунингдек, турли хил қонун ҳужжатларини бирлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу ишларни ташкил этишда илғор хорижий тажрибани ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Aдлия вазирлиги томонидан Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Жумладан, Европа халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт комиссияси (DEVCO) Европа иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича бош директоратининг техник кўмак ва ахборот алмашинуви дастури (TAIEX) доирасида 2021 йил 29-30 март кунлари қонунчиликнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва тизимлаштириш бўйича навбатдаги вебинар ташкил этилди.

Вебинар давомида экспертлар қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва қонунчиликни кодификация қилиш методологияси, шунингдек, қонунчиликнинг барқарорлигини таъминлашнинг энг яхши Европа амалиётлари ҳақида маълумот беришди.

Хусусан, Франциянинг Дюнкирк шаҳридаги биринчи инстанция суди раиси Гийом Мёнье, Францияда бугунги кунда 75 та кодекслар мавжудлигини таъкидлади. Шунингдек, у Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини тайёрлашда Ўзбекистонда фойдаланиш мумкин бўлган Франция тижорат кодексини ишлаб чиқиш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Хорватия Қонунчилик бошқармаси бошлиғининг ёрдамчиси Борис Зеленика ўз нутқида қонунчиликнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича Хорватия тажрибаси ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, унинг тақдимотида Латвия тажрибаси ҳақида сўз юритилиб, ушбу мамлакатда бизнес соҳасига оид янги қонун ҳужжатлари – 1-май ва 1-ноябрь кунлари кучга кириши тўғрисида қоида жорий этилганлиги ҳақида айтиб ўтилди. Бу орқали, қонунчилик ва бизнес тузилмаларига ўз фаолиятини режалаштириш имконияти яратилади.

Вебинар якунларига кўра, ташкилотчилар ҳамкорликни давом эттиришга, хусусан, Aдлия вазирлигининг техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича янги лойиҳасини амалга оширишга келишиб олдилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими